Кураш: Осиё чемпионатида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Миллий олимпия қўмитаси: “классик” курашчилар умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик ёш юнон-рум курашчилари Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Вьетнамда спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда.
“Ортда қолган юнон-рум ва қизлар кураши бўйича бир қатор вазн тоифаларида ғолиблар аниқланди. Унда ҳамюртларимиз 3 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларига эга чиқишди”, — дейилади хабарда.
1 / 7
2 / 7
3 / 7
4 / 7
5 / 7
6 / 7
7 / 7
Ғолиблар:
Олтин медаль: -71 кг: Беҳрузбек Валиев, -80 кг: Абдулазиз Холмирзаев, -40 кг: Шоҳиста Шоназарова;
Кумуш медаль: -46 кг: Машҳура Абдумусаева;
Бронза медаль: -65 кг: Ҳусан Ғиёсиддинов.
Қайд этилишича, мусобақада 3 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғарган “классик” курашчилар умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.
Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатида 16 та медалга эга чиқишди