TOШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Исроил армияси Эрон билан сулҳдан кейин Ғазо секторида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига қарши жанговар ҳаракатларни давом эттиришга эътибор қаратмоқда. Бу ҳақда Исроил армияси (ЦАХАЛ) бош штаби раҳбари Эяль Замир маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Бош штаб раҳбарининг айтишича, Теҳронга қарши кампания ҳали якунланмаган.
"Биз муҳим босқични якунладик, аммо Эронга қарши кампания тугамади", — деди у.
Замирнинг сўзларига кўра, бу кампаниянинг янги босқичи ҳали олдинда.
"Энди эътибор яна Ғазога - гаровга олинганларни уйларига қайтариш ва ҲАМАС режимини ағдариш мақсадларига қаратилмоқда", — дея қўшимча қилди у.