Шавкат Мирзиёев Мўғулистонга жўнаб кетди

Ташриф дастурига мувофиқ, Улан-Баторда икки томонлама учрашувлар ва олий даражадаги тадбирлар ўтказилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ташриф дастурига мувофиқ, Улан-Батор шаҳрида икки томонлама учрашувлар ва олий даражадаги тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатларини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Шавкат Мирзиёев Мўғулистонга боради — ташриф дастури