TOШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Беларусь ва Россия Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ташқи чегарасида автомобиль назоратини ахборот билан таъминлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ва созлаш ишларини якунлади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев маълум қилди.
Шу тариқа, мамлакатлар транспорт назорати соҳасида тўлақонли маълумот алмашишга киришди. Йил охиригача Қозоғистон ва Қирғизистон ҳам уланиши режалаштирилган.
“Ушбу жараён ЕОИИ ташқи ва ўзаро савдоси интеграциялашган ахборот тизимининг бир қисми ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси Иттифоқнинг ташқи чегарасини кесиб ўтадиган юк автомобилларини транспорт назорати тартибини такомиллаштиришдан иборат”, — деди вазир.
Жараённинг жорий этилиши ЕОИИга киришда юк оқимларини назорат қилиш учун масъул бўлган миллий ваколатли органлар фаолияти самарадорлигини ошириши керак.