TOШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Владимир Зеленский фронтдаги Украина қўшинларининг тўлиқ мағлубиятини яшириш учун сафарбарликни кучайтиришда давом этади. Бу ҳақда Леонид Кучманинг собиқ маслаҳатчиси Олег Соскин ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Зеленский ҳокимияти ҳеч нарса қила олмайди (жанг майдонида - Таҳр.), у раҳбариятни йиғди, қуруқликдаги қўшинларнинг янги қўмондони Шаповаловни тайинлади. Шу билан бирга, у сафарбарликни давом эттириш тарафдори. Унинг мулоҳазаларини давом эттирадиган бўлсак, бугунги кунда ҳар қандай украинликнинг асосий мақсади — ватанпарварлик бурчини бажариш ниқоби остида бу гўшт майдалагичга бориш экан", — деди у.
Шу билан бирга, экспертнинг давом этишича, Украина раҳбарияти мамлакатнинг ҳарбий мағлубиятида улар эмас, балки маъносиз қурбонлар беришни истамайдиган халқ айбдор, деб кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.