Ўзбекистон ва ЕОИИ

Владимир Путин Беларусда бўлиб ўтадиган ЕОИИ саммитида иштирок этади

Минскда 26 ва 27 июнь кунлари ЕОИИ саммити ўтказилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Беларусда бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) саммитида иштирок этади. Бу ҳақда "Россия 1" телеканалида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Владимир Путин келаси ҳафта Беларусга боради, у ерда ЕОИИ саммитида иштирок этади ва маданий-маърифий кластерларни яратиш жараёни бўйича йиғилиш ўтказади.
Шунингдек, давлат раҳбари ҳарбий олий ўқув юртлари битирувчилари билан учрашади ва Малида ўтиш даври президенти Ассими Гойтани қабул қилади.
Минскда 26 ва 27 июнь кунлари ЕОИИ саммити бўлиб ўтади. Гап Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши ва Евроосиё иқтисодий форуми ҳақида бормоқда. Мазкур тадбирларда йигирмадан ортиқ мамлакат вакиллари, жумладан, ўнга яқин давлат раҳбарлари ва қатор халқаро ташкилотлар раҳбарияти иштирок этиши кутилмоқда.
Форумнинг асосий мавзуси - "Евросиё иқтисодий интеграцияси стратегияси: натижалар ва истиқболлар."
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Минскдаги Евроосиё форумида халқаро майдондаги энг муҳим мавзу муҳокама этилади