TOШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. U23 ёш тоифасидаги ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатида 16 та медални қўлга киритишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Вьетнамда спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Эркин кураш усталари ўртасида кечган сўнгги кун баҳсларида ўзбекистонлик атлетлар 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Кумуш медаль: -65 кг: Умиджон Жалолов, -74 кг: Зафарбек Отахонов.
Бронза медаль: -92 кг: Садриддин Даминжонов.
Шу тариқа, мазкур ёш тоифасидаги спортчилар қитъа биринчилигини 2 та олтин, 5 та кумуш ва 9 та бронза, жами 16 та медаль билан якунлашди.
Эртадан U17 ёш тоифасидаги полвонлар баҳсларга киришишади.