Брестда уруш қурбонлари хотирасига бағишланган концерт-реквием бўлиб ўтди — видео

Бугун Улуғ Ватан уруши ва Беларусь халқининг геноциди қурбонларини умумхалқ хотираси куни нишонланмоқда.
Sputnik
TOШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. 22 июнь, якшанба куни Беларусда Улуғ Ватан уруши ва Беларусь халқининг геноциди қурбонларини умумхалқ хотираси куни нишонланади. Мамлакат бўйлаб уруш бошланган кунга бағишланган хотира тадбирлари ўтказилмоқда.
Митинг-реквием 22 июнга ўтар кечаси 1941 йилда немис-фашист босқинчиларининг зарбасини биринчи бўлиб қабул қилган Брест қалъаси деворларида бўлиб ўтди.
Тадбирда Беларусь раҳбарияти, республика ва Россия вазирлик ва идоралари, икки мамлакат ҳудудлари, шунингдек, Иттифоқ давлатининг доимий қўмитаси вакиллари иштирок этди. Дипломатик миссиялар вакиллари, жамоат арбоблари, ёшлар, фахрийлар ва бошқа меҳмонлар ҳам ташриф буюрди. Брест қалъасидаги митинг-реквиемда 35 мингга яқин киши қатнашди.