ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Россия ва Украина бугун Истанбул келишувлари доирасида маҳбуслар алмашинувининг навбатдаги босқичини ўтказди, деб хабар берди РИА Новости агентлигига Россия музокаралар гуруҳидаги манба.
“Истанбул келишувлари доирасида Россия ва Украина ўртасида маҳбуслар алмашинувининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди”, — деди агентликка манба.
Мудофаа вазирлиги алмашинувни тасдиқлади.
Озод қилинган ҳарбий хизматчилар Беларусь ҳудудида бўлиб, уларга зарур тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда.
Асирликдан қайтганларнинг барчаси Россияга олиб кетилиб, Мудофаа вазирлигининг тиббиёт муассасаларида даволанади ва реабилитация қилинади.
Вазирлик, шунингдек, қайтиб келган россиялик ҳарбийлар тасвирини ҳам намойиш қилди: бир неча ўнлаб одамлар байроқларни ушлаб, “Россия!” деб ҳайқирмоқда.