Россия ва Ўзбекистон АЭС қурилишининг асосий шартлари ҳақида келишиб олди

Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича режалар ўзгаргани маълум қилинди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ўртасида мамлакатда юқори қувватли атом электростанцияси қурилиши бўйича асосий шартлар тўғрисидаги ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда РИА Новости мухбири хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, хужжат Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида имзоланди.
Шунингдек, Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича режалар ўзгаргани маълум қилинди.

"Росатом" раҳбари Алексей Лихачёвнинг Петербург халқаро иқтисодий форумида маълум қилишича, Ўзбекистонда иккита кичик АЭС ва иккита йирик атом энергетика блоки қурилади.

Унинг таъкидлашича, бу дунёдаги энг ноёб лойиҳалардан бири бўлиб, турли қувватдаги атом блоклари бир майдонда жойлашади.
Ўзбекистондаги кичик қувватли АЭС учун реактор ускуналари ишлаб чиқариш бошланди — Росатом