TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўзбекистон МДҲ давлатлари билан ҳамкорликда фильмлар суратга олмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекфильм" директори Баҳодир Муҳамедов Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ) да маълум қилди.
ПХИФ доирасида бўлиб ўтаётган сессияда "Ўзбекфильм" директори Баҳодир Муҳамедов иштирок этди. У ўз нутқида МДҲ давлатлари билан ҳамкорликда кино ишлаб чиқаришга тўхталди.
Баҳодир Муҳамедовнинг сўзларига кўра, май ойида "Лендок" киностудияси билан қўшма лойиҳа бошланган - Ўзбекистон ва Россия киноижодкорлари болалар тарихий эртагини суратга олишмоқда.
Шунингдек, у июль ойида "Татаркино" билан биргаликда ҳужжатли фильмни намойиш этишга тайёргарлик кўрилаётганини таъкидлади.
"Июль ойида "Тожикфильм" билан тарихий картинани ишга туширишни режалаштирмоқдамиз. Ҳозирда Озарбайжонда Мулла Насриддин ҳақида ҳам фильм суратга олинмоқда", — деди Муҳамедов.
Унинг қўшимча қилишича, "Тирик тарих" туркуми фильмларини яратиш дастури доирасида 54 та тарихий картинадан 18 таси ко-продукция форматида суратга олинмоқда.