Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков ёзги мавсумда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш юзасидан кўрилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, республикадаги юқумли касалликлар шифохоналарда 9500 тадан кўпроқ шифо ўринлари тайёрлаб қўйилган. Шунингдек, болалар оромгоҳларида ёз ойи учун жиддий тайёргарлик кўрилган. Бош вазир раислигида алоҳида ишчи гуруҳ тузилган.
"Ҳар битта ёзги оромгоҳлар фарзандларимизни қабул қилишдан олдин жиддий тайёргарликдан ўтган. Уларга ёнғин, санитария эпидемиологик осойишталик, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, ташиш, реализация қилиш нуқтаи назаридан тегишли барча талабларга жавоб бергандагина рухсат берилади", — дейди Атабеков.
Тўлиқ видеони Sputnik Ўзбекистон саҳифасида томоша қилиш мумкин.