Матбуот маркази

Ўзбекистон тарихда илк бор ЖЧга йўлланмани қандай қўлга киритди — видео

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Sputnik Ўзбекистон матбуот анжуманида жамоа тарихда илк бор жаҳон чемпионатига чиқишга қандай эришгани ҳақида сўзлаб берди.
Sputnik
Футбол бўйича миллий терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе ушбу тарихий ютуққа таъсир кўрсатган асосий омиллар билан ўртоқлашди, бунда мамлакат раҳбарияти ва ўзбек халқининг қўллаб-қувватлаши муҳим роль ўйнаганини алоҳида таъкидлади.

"Айнан шу нарса олдинга интилиш ва натижага эришишга ёрдам берадиган туртки бўлди", — деди бой мураббий.

Кападзенинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ЖЧга чиқишига нафақат мамлакат аҳолиси, балки Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа давлатлар ҳам мухлислик қилди ва қўллаб-қувватлади.
Шунингдек, у Ўзбекистоннинг муваффақияти Марказий Осиёдаги қўшни давлатларни ҳам илҳомлантиришига умид билдирди:
"Умид қиламанки, жаҳон чемпионатига чиқишимиз билан биз маълум бир йўналишни белгилаб олдик ва келажакда минтақадаги бошқа жамоаларнинг муваффақиятларидан хурсанд бўламиз", — деди у.
Улкан ғалабага эришиш ҳисси, халқнинг қўллаб-қувватловининг аҳамияти ва спортдаги мотивация ҳақида — эксклюзив видеода томоша қилинг.