TOШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Самарқанд вилоятида ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати ишга тушди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
В Самаркандской области заработали службы дневного ухода за детьми с инвалидностью
© Sputnik
Ногиронлиги бўлган болаларнинг ота-оналари кўпинча касбий ўсиш, таълим олиш ва ҳатто оддий иш билан уйдан чиқиш имкониятидан воз кечишга мажбур бўлишади. Болани парвариш қилиш доимий мавжудлик ва тўлиқ иштирокни талаб қилади, бу эса оилаларни одатий ҳаётда чеклайди.
Қувонарлиси, жорий йилда мамлакатнинг 7 та ҳудудида тажриба тариқасида кундузги парвариш хизмати очилмоқда. Самарқанд ҳам шулардан бири.
В Самаркандской области заработали службы дневного ухода за детьми с инвалидностью
© Sputnik
Бугунги кунда вилоятда учта ихтисослаштирилган марказ фаолият кўрсатмоқда.
"Биринчи марказ Тойлоқ туманидаги "Чароғбон" маҳалла фуқаролар йиғинида, иккинчиси Ургут туманидаги Мустақиллик маҳалласида, охиргиси Самарқанд шаҳрида очилди”, — деди Самарқанд вилояти Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи Сардор Луқмонов.
В Самаркандской области заработали службы дневного ухода за детьми с инвалидностью
© Sputnik
Марказларда 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга комплекс реабилитация ёрдами кўрсатилади: гидромассаж ванналари, даволовчи массаж, логопед, сурдопедагог, дефектолог билан машғулотлар, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кўникмаларига ўргатиш, меҳнат ва иппотерапия.
Бундан ташқари, ушбу муассасаларда уч маҳал овқатланиш, дам олиш хоналари, тренажёрлар, ривожлантирувчи стол ва пол ўйинлари мавжуд.
Кундузги парвариш хизматига болалар ота-оналар ва "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ўртасида тузилган ижтимоий шартнома ҳамда психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси асосида қабул қилинади.
“Буларнинг барчаси болаларга қулай ва хавфсиз муҳитда реабилитациядан ўтишга ёрдам беради" — дея қўшимча қилди Луқмонов.
В Самаркандской области заработали службы дневного ухода за детьми с инвалидностью
© Sputnik
Таъкидлаш жоизки, ихтисослаштирилган марказлар давлат-хусусий шериклик асосида очилмоқда.
"Болаларнинг ҳар бир куни учун тадбиркорга субсидия ажратилади, унинг миқдори боланинг ёшига қараб белгиланади. Бундан ташқари, марказдан 3 км дан ортиқ масофада яшовчи болалар учун транспорт хизматлари ташкил этилганда БҲМнинг 75 фоизигача компенсация қилинади", — дея маълум қилди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси.
Яқин кунларда бундай марказлар вилоятнинг барча туманларида очилади.