Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россиянинг "Ғарб" гуруҳи махсус ҳарбий операция зонасида тактик ҳолатни яхшилади

Украина Қуролли кучлари бир кун ичида "Ғарб" ҳудудида 210 нафаргача аскарини йўқотди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Россиянинг "Ғарб" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари тактик вазиятни яхшилади, дея хабар берди Россия мудофаа вазирлиги.

"Харьков вилоятининг Колодезное, Купянск, Глушченково ва Донецк Халқ Республикасининг Кировск аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг иккита механизациялашган, десант-ҳужум бригадалари ва теромудофаа бригадалари тузилмаларига зарба берилди", — дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлик маълумотларига кўра, Украина қўшинлари бир суткада 210 нафаргача аскар, учта зирҳли жанговар машина ва 13 та пикап йўқотган, учта ўқ-дори омбори йўқ қилинган.
Шунингдек, "Жанубий" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари анча қулай марра ва позицияларни эгаллашди. "Марказ" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари эса, олдинги чизиқда вазиятни яхшилашди. "Шимол" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари душман мудофаасининг ичкарисигача кириб борди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 6060 нафар украин аскарининг жасадини Украинага топширди