Туркманистон Эрондан келган ўзбекистонликларга гуманитар ёрдам кўрсатди

Ҳозиргача 120 га яқин фуқаролар Туркманистон давлат чегарасини кесиб ўтган.
Sputnik
TOШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Туркманистон Эрондан келган чет эл фуқароларига гуманитар ёрдам кўрсатмоқда, дея хабар берди мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Айтилишича, Яқин Шарқдаги вазиятдан келиб чиқиб, Туркманистон зудлик билан ўз ҳудудини Эрон ҳудудида бўлиб турган хорижий дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, бошқа фуқароларга чиқиш учун тақдим этиш чораларини кўрмоқда.

“Бугунги кунга қадар Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Руминия ва бошқа давлатларнинг 120 нафарга яқин фуқаролари Туркманистон давлат чегарасини назорат-ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтган”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, келганларга автотранспорт, озиқ-овқат, меҳмонхона, зарур воситалар ажратилди.
Гуманитар миссияни амалга ошириш доирасида Туркманистоннинг тегишли давлат идоралари хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.
“Шу нуқтаи назардан, Туркманистон БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Туркманистон ташаббуси билан эълон қилинган Халқаро тинчлик ва ишонч йилида инсонпарварлик, халқаро ҳамкорлик ва яхши қўшничилик тамойилларига содиқлигини амалда тасдиқламоқда”, — дея аниқлик киритилган хабарда.
Эрон Исроилга зарба беришни тўхтатиш шартини айтди