TOШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари Эрон ҳудудидан Туркманистон ва Озарбайжон орқали муваффақиятли эвакуация қилинди, дея хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
“16 июнь ҳолатига кўра, 30 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Эрон ҳудудидан Туркманистон ва Озарбайжон орқали муваффақиятли эвакуация қилиниб, мамлакатимизга етказилди. Мазкур жараёнда яқиндан кўмак берган Туркманистон, Озарбайжон ва эронлик ҳамкасбларимизга чуқур миннатдорлик билдирамиз”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча зарур чоралар кўрилмоқда. Эрон ва Исроилдаги элчихоналар 24/7 режимида фаолият юритмоқда.
“Айни пайтда ушбу давлатларда бўлиб турган фуқароларимизга хавфсиз жойларда бўлиш, расмий ахборотларни доимий равишда кузатиб бориш ва элчихоналаримиз билан алоқада бўлиш тавсия этилади”, — дея қайд этилган хабарда.
Эрондаги элчихона алоқа маълумотлари: телефон: +98 (21) 22299780, 22832025, электрон почта: iri.uzembassy@mfa.uz.
Исроилдаги элчихона алоқа маълумотлари: телефон: +972 (3) 672-2466, 672-2371, 758-5075, 758-5076, шошилинч хабарлар учун: +972 (54) 485-1397, электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz.