TOШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. IV Евроосиё иқтисодий форумида техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинади, деб хабар беради Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
Евроосиё иқтисодий комиссиясининг техник тартибга солиш блоки томонидан форум доирасида тўртта тадбир ўтказилиши режалаштирилган, деди ЕИК техник тартибга солиш вазири Валентин Татарицкий.
"Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги Евроосиё интеграцияси: 2025 йилги стратегиядан 2030 йилги декларациягача" мавзусидаги панель сессияси шулар жумласидан.
Муҳокамалар озиқ-овқат хавфсизлиги атрофида ҳам давом этади.
"Ҳозир халқаро майдонда муҳокама қилинаётган энг муҳим мавзу - озиқ-овқат хавфсизлиги. Ушбу мавзуга оид саволларни "ЕОИИ озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги аҳоли фаровонлигининг кафолати сифатида" мавзусидаги форум сессияси доирасида муҳокама қиламиз. Бу ерда комплекс тартибга солиш, ёндашувлар, устуворликлар кўриб чиқилади", — деди Татарицкий.
Иттифоқ мамлакатларининг стандартлаштириш бўйича миллий органлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида ЕОИИда стандартлаштириш соҳасини ривожлантиришнинг тизимли масалалари, шунингдек, кенгашнинг 2027 йилгача бўлган истиқболли иш режаси муҳокама қилинади.
Шунингдек, аккредитация органлари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.
"ЕОИИга аъзо давлатларнинг аккредитация органлари раҳбарлари кенгаши йиғилиши иштирокчилари бир қатор долзарб масалаларни муҳокама қилади. Биринчи навбатда, аккредитация органлари томонидан ўзаро қиёсий баҳолаш қандай амалга оширилаётгани", — дея қўшимча қилди вазир.
Маълумот учун, 26-27 июнь кунлари Минск шаҳрида V Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтади. Форумнинг асосий мавзуси - "Евросиё иқтисодий интеграцияси стратегияси: натижалар ва истиқболлар."