"Исёнкор шер" ва "Ҳақиқий ваъда": Исроил ва Эрон ўртасидаги ўзаро ҳужумлар

Исроил 13 июнь куни эрта тонгда “Исёнкор шер” операцияси доирасида Эрон ҳарбий ва ядровий объектларига зарба берди. Бунга жавобан Эрон Исроил томон юзлаб баллистик ракеталарни учирди. Теҳрон операцияни “Ҳақиқий ваъда – 3” деб атади.
Sputnik
Хабарларга кўра, Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари бир неча кун эмас, балки бир неча ҳафта давом этиши мумкин. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчининг маълум қилишича, Эрон Теҳронга қарши тажовузни тўхтатган тақдирда Исроилга зарба беришни тўхтатади.
1 / 12

Эркак Теҳрон марказида портлашдан кейин яраланган қизни олиб кетмоқда.

2 / 12

Исроилнинг 15 июнь куни Теҳрондаги Шаҳрон нефть базасига ҳужумидан сўнг осмонга олов ва тутун кўтарилди.

3 / 12

Исроилнинг Эронга уюштирган авиазарбалари оқибатида Теҳронда шикастланган бинолар.

4 / 12

Теҳрон марказидаги портлашдан сўнг жароҳатланган эркакка воқеа жойини тарк этишга ёрдам берилди.

5 / 12

Исроилнинг Эронга берган авиазарбалари оқибатида Теҳронда шикастланган бинолар.

6 / 12

Исроил ҳаво ҳужумидан кейинги портлашлар натижасида тутун ва чанг билан қопланган Теҳроннинг умумий кўриниши.

7 / 12

Исроил аскарлари Бат Ям шаҳрида Эрон ракета зарбаси оқибатида вайрон бўлган турар жой вайроналари ичида.

8 / 12

Исроил қутқарувчилари ва хавфсизлик ходимлари Тел-Авивда Эрон ракетаси томонидан урилган бинолар ва ҳудудни текширмоқда ва тозаламоқда.

9 / 12

Тел-Авивда Эрон зарбалари бинога урилганидан кейин тутун ва олов кўтарилди.

10 / 12

Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Эроннинг Тел-Авивга ҳужуми пайтида ракеталарни тутиб олиш учун ўқ узмоқда

11 / 12

Эрон томонидан отилган ракета Тел-Авив яқинидаги турар-жой биносига келиб тушди.

12 / 12

Эрондан учирилган ракета Тел-Авивга зарба берганидан кейин ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчириш устида ишламоқда