Матбуот маркази

Анонс: Нурмат Атабеков иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади

Нурмат Атабеков иштирокидаги тадбир Ўзбекистонда ёз мавсумида санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш чора-тадбирларига бағишланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 17 июнь соат 11:00 да Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Нурмат Атабеков иштирокидаги тадбир Ўзбекистонда ёз мавсумида санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш чора-тадбирларига бағишланган.
Матбуот анжуманида қуйидаги саволлар кўриб чиқилади:
Иссиқ кунларда инсон ўзини қандай ҳимоя қилиши мумкин?
Юқумли касалликларнинг олдини олиш учун қандай чоралар кўрилади?
Сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари: қайсилари кўпроқ аниқланади ва истеъмолчини ҳимоя қилиш учун қандай ҳаракатлар амалга оширилади?
Тадбирга журналистлар таклиф этилади. +998971907178, @alisherakimbaev, a.akimbaev@sputniknews.com ушбу манзиллар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.