ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар 30 июнгача тўхтатилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.
“Тел-Авив халқаро аэропортида ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича жорий этилган чекловлар сабабли, Uzbekistan Airways 2025 йил 16 июндан 30 июнгача Тошкент – Тел-Авив – Тошкент йўналишидаги рейсларни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, бекор қилинган рейслар йўловчилари авиабилетлар бўйича мажбурий қайтариб олиш ёки кейинги саналарга бепул қайта бронь қилиш учун мурожаат қилишлари мумкин.