Енгил атлетика: ўзбекистонлик спортчи Украина ва польшалик рақибларидан устун келди

Садуллаева 1.90 метр натижа билан мавсумдаги энг юқори натижасини кўрсатди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик Сафина Садуллаева Польшадаги халқаро турнирда ғалаба қозонди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Польшанинг Белосток шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро турнир ўтказилди.
Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг тақвимидан ўрин олган бронза даражадаги мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Садуллаева иштирок этиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Баландликка сакраш дастурида қатнашган Садуллаева 1.90 метр натижа билан мавсумдаги энг юқори натижасини кўрсатди.
Баландликка сакраш, аёллар:
Олтин: Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) - 1.90 метр
Кумуш: Катерина Табашник (Украина) - 1.87
Бронза: Виктория Миасо (Польша) - 1.84