Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ давлатларининг божхона ҳамкорлиги муҳокама қилинди

Евроосиё иқтисодий иттифоқида божхона фаолиятини тартибга солишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) божхона ҳамкорлиги бўйича вазири Руслан Давидов Арманистон бош вазири ўринбосари Мгер Григорян билан учрашди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) божхона фаолиятини тартибга солишнинг долзарб масалалари, жумладан, ЕОИИ ягона божхона транзити тизимини жорий этиш, божхона чегараларини кесиб ўтишни соддалаштириш, шунингдек, уни такомиллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар бутун Иттифоқ ҳудудида божхона маъмуриятининг бирлигини таъминлаш бўйича конструктив ҳамкорлик муҳимлигини қайд этдилар.
Ишчи ташриф доирасида Руслан Давидов Республика Давлат даромадлари қўмитаси раиси Эдуард Акопян билан ҳам учрашув ўтказди.
Учрашувда божхона соҳасида илғор технологиялардан фойдаланиш, божхона маълумотлари алмашинуви, божхона қийматини назорат қилиш, ягона божхона транзити тизими тўғрисидаги Битим ижроси ҳамда юкларни кузатиб боришда навигация пломбаларидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Минскда ЕОИИда божхона ҳамкорлигининг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинади