Ҳаж–2025: зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи кутиб олинди

Зиёратчиларни пойтахт аэропортида яқинлари ва қариндошлари кутиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Ҳаж зиёратини адо этган илк ўзбекистонликлар Тошкентга қайтишди, дея хабар берди Uzbekistan Airports.
Бортида 245 нафар зиёратчи бўлган HY-5304 рейси билан Жиддадан келган “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг самолёти 12 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 17:30 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди.
"Келган зиёратчиларни пойтахт аэропортининг учиб келиш залида яқинлари ва қариндошлари кутиб олди. Волиятлардан келган зиёратчиларни зал олдида махсус автобуслар кутиб олди", — дейилдаи хабарда.
Қайд этилишича, 12-30 июнь кунлари Жиддадан Тошкент, Наманган, Қарши, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларига жами 62 та рейс режалаштирилган бўлиб, уларда 15 150 нафар зиёратчи Ҳаж сафаридан қайтади.
1 / 6
2 / 6
3 / 6
4 / 6
5 / 6
6 / 6
Ҳаж-2025: ўзбекистонлик дастлабки зиёратчилар Мадинага жўнаб кетишди