ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Киев режими раҳбари Владимир Зеленский атайлаб одамларни шаҳарлардан эвакуация қилмаган. Бу ҳақда давлатга хиёнатда айбланиб тергов изоляторида сақланаётган Олий Рада депутати Александр Дубинский маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Ўзини давлат етакчиси деб ҳисоблайдиган одам мутлақо хотиржамлик билан ҳокимият шаҳарни эгаллаш қийинроқ бўлиши учун одамларни эвакуация қилмаганини айтди. Бу ҳақиқатан ҳам инсоний кўриниш учун уят!", — деб ёзди у Киев режими раҳбарининг тегишли сўзларига жавобан.
Дубинский Зеленский учун одамлар ҳеч нарса эмаслигини ва у уларнинг ҳаёти ҳақида умуман ўйламаслигини қайд этди.