ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида консолидациялашган бюджетларнинг даромадлари ошди, дея хабар берди Россия ТИВ МДҲ мамлакатлари биринчи департаменти Евроосиё иқтисодий интеграцияси бўлими матбуот хизмати.
"2025 йилнинг биринчи чорагида (ўтган йилга нисбатан) бир қатор Иттифоқ мамлакатлари консолидациялашган бюджетлари даромадларининг ўсиши кузатилди", — дейилади хабарда.
Энг юқори кўрсаткич Қирғизистонда (68%), кейинги ўринларни Қозоғистон (16,2%), Арманистон (14,1%) ва Россия (7,6%) эгаллади.
Бундай кўрсаткичларни таъминлаган асосий модда ҚҚС бўлди, дея қўшимча қилди матбуот хизмати.