TOШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Минск Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги (ЕОИИ) ҳамкорлик даражасини юқори баҳолайди, бу жуда кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради, деди Беларусь ташқи ишлар вазири Максим Риженков "Россия 24" телеканали эфирида.
"Умуман олганда, биз ушбу иттифоқдаги кооперация даражасини жуда юқори баҳолаймиз. У бизга жуда кўплаб инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, қўшимча муаммоларсиз ва қандайдир тўсиқларсиз барча бешталикда (иштирокчи мамлакатлар - таҳр.) ҳам экспорт, ҳам импорт, ҳам хўжалик юритувчи субъектларимиз фаолияти учун ягона шарт-шароитлар яратиш бўйича ўз муносабатларимизни йўлга қўйиш имконини беради”, — деди Беларусь ТИВ раҳбари.
Риженковнинг сўзларига кўра, ЕОИИ иштирокчилари юзага келаётган масалаларни томонларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда, Минск эса бирлашма доирасидаги интеграция жараёнлари даражасидан мамнун.
Аввалроқ Россия ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин МДҲ ва ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, норматив-ҳуқуқий тартибга солишни яқинлаштириш устида ишлашга чақирган эди.