ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 12 июнь соат 14:00 да Тошкент – Москва – Олмаота видеокўприги бўлиб ўтади.
Тадбир Ўзбекистон ва Евроосиё тараққиёт банки ҳамкорлик истиқболларига бағишланади.
Иштирокчилар:
Тошкентдан: Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодиёт ва минтақавий тадқиқотлар институти илмий котиби Музафар Каримов.
Москвадан: Россия Фанлар академияси Примаков номидаги Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институтининг Марказий Осиё сектори раҳбари Станислав Притчин.
Олмаотадан: "Central Asia – Cronos" таҳлилий портали бош муҳаррири, иқтисодий кузатувчи Мадия Торeбаева.
Муҳокама мавзулари: Шавкат Мирзиёев Евроосиё тараққиёт банкига қўшилиши тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу Ўзбекистон учун нимани англатади? Яқин келажакда ҳамкорликнинг қандай йўналишларини ривожлантириш режалаштирилган?
Тадбирга журналистлар таклиф этилади. +998971907178, @alisherakimbaev, a.akimbaev@sputniknews.com ушбу манзиллар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.