Ўзбекистон Россияни ноёб металлар бўйича 1,6 млрд долларлик лойиҳаларга жалб қилди

Ўзбекистон Россиядан мутахассисларни жалб қилишга тайёргарлик билдирди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. "Ўзбекистон технологик металлургия комбинати" АЖ Россия компаниялари ва институтлари билан умумий қиймати 1,6 миллиард долларлик 70 тадан ортиқ лойиҳани амалга оширишда ҳамкорлик қилмоқда. Бу ҳақда корхона бошқаруви раиси ўринбосари Амир Абидов журналистларга маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Тошкентда тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда. Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, форум ҳар йили 100 тадан ортиқ давлатдан уч мингдан ортиқ иштирокчини бирлаштиради.

“Умумий қиймати 1,6 миллиард доллардан зиёд 70 тадан ортиқ лойиҳамиз бор. Биз Россиядан ҳурматли ҳамкасбларимизни жалб қилишга тайёрмиз. Биз Россия компаниялари билан R&D лойиҳалари устида ишлаяпмиз", — деди Абидов форум доирасида РИА Новостининг Россия компаниялари билан ҳамкорлик ҳақидаги саволига жавобан.

Унинг аниқлик киритишича, комбинат "Русредмет", И.П.Бардин номидаги Қора металлургия марказий илмий-тадқиқот институти ва МИСиС билан ҳамкорлик қилмоқда.
"Янги технологияларни ишлаб чиқишдан тортиб, масалан, гидрометеорология, нодир металлар технологияси, кукун металлургиясигача", — дея қўшимча қилди Абидов.