Лавров Путин ва Трамп муносабатларига баҳо берди

Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, икки мамлакат етакчилари телефон мулоқотлари чоғида дарҳол масалалар моҳиятини муҳокама қилишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасидаги муносабатлар ишчи, телефон мулоқотлари чоғида етакчилар дарҳол масалалар моҳиятини муҳокама қилишади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Келажак форуми – 2050 давомида маълум қилди.
“Мен ўйлайманки, президентлар ўртасидаги Дональд Трампнинг биринчи муддатидаёқ ўрнатилган муносабатлар ишчи, уларга ҳеч қандай дебоча, сўзбоши лозим эмас. Улар мунтазам телефон алоқалари чоғида бирданига мақсадга ўтишади. Мен шундай ишлаш керак деб ўйлайман. Ҳамиша тўғридан-тўғри ўз позициясини баён қилган яхшироқ, шунда хомхаёллар ҳам, рўёбга чиқмаган умидлар ҳам бўлмайди”, - деди Лавров.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
"Суҳбатни юқори баҳолайман" — Путин Трамп билан нималар ҳақида гаплашганини айтди