Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда қурилиш ишлари ҳажми ошди

Ўсиш суръати иттифоқнинг барча мамлакатларида кузатилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) 2025 йилнинг биринчи чорагида қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилга нисбатан 7,9 фоизга ошди. Бу ҳақда Россия ТИВ МДҲ мамлакатлари биринчи департаментининг Евроосиё иқтисодий интеграцияси бўлими хабар берди.
Ўсиш суръати иттифоқнинг барча мамлакатларида кузатилган. Энг юқори кўрсаткич – Қозоғистонда (16,6 фоиз).
Кейинги ўринда Беларусь (15,8 фоиз), Арманистон (15,7 фоиз), Қирғизистон (13,1) ва Россия (6,9 фоиз.)
Ўзбекистон қурилиш материаллари экспорти ҳажмини 1,2 млрд долларга етказмоқчи