ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Россия Қуролли кучлари Украинага етказиб берилган Американинг “Abrams” танкларининг аксариятини йўқ қилди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
2023 йил январида АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Жо Байден Украинага 31 та “М1 Abrams” танки етказиб берилганини эълон қилганди.
РИА Новости ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йил февралидан буён Россия қўшинлари 26 та “Abrams” танкини яксон қилган. Биринчи бундай танкни “Марказ” гуруҳи жангчилари 2024 йил 26 февраль куни Авдеевка йўналишида йўқ қилганди.
Шу тариқа, Украина армиясида 31 та Америка танкининг атиги 5 таси қолган.
Москва Ғарб мамлакатларини Украинага қурол-яроғ етказиб бериш ҳеч нарсани ўзгартирмаслиги ва фақат можарони чўзишидан бир неча марта огоҳлантирган. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров НАТО бу зиддиятда нафақат ҳарбий техника жўнатиш ва таъминлаш, балки кадрлар тайёрлаш билан ҳам бевосита иштирок этаётганини таъкидлаган.