Болгария президенти Ўзбекистонга келади — ташриф дастури

Ташриф дастурига мувофиқ, икки мамлакат етакчилари музокаралар ўтказади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Болгария президенти Румен Радев 9-11 июнь кунлари расмий ташриф билан мамлакатда бўлади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ташриф дастурига мувофиқ, икки мамлакат етакчиларининг музокаралари, расмий ва ишбилармонлик тадбирлари ўтказилиши, қатор икки томонлама битимлар имзоланиши режалаштирилган.
Ўзбекистон ва Болгария президентлари қуйидаги масалаларни кўриб чиқишади:
ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш;
товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, агросаноат мажмуи, фармацевтика тармоғи, кончилик, рақамлаштириш соҳаларида кооперацияни йўлга қўйиш;
туризм ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш.
Болгария президенти Румен Радев IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Словакия бош вазири Роберт Фицо 8-10 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.