Бухорода халқаро “Ипак ва зираворлар” фестивали бўлиб ўтмоқда

Фестиваль хорижий ва маҳаллий меҳмонларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Sputnik
TOШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Бухоро шаҳрида XXI анъанавий халқаро "Ипак ва зираворлар" фестивали бошланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Жорий йилги фестивалда Афғонистон, Эрон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва бошқа давлатлардан 50 нафардан ортиқ хорижий ҳунармандлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 200 нафардан зиёд маҳаллий усталар қатнашмоқда.
Фестиваль иштирокчилари ва меҳмонлари анъанага мувофиқ "Арк" қўрғонидан "Лаби ҳовуз" мажмуасигача бўлган йўналишда рангин юриш амалга оширди. "Лаби ҳовуз"да тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
В Бухаре проходит XXI традиционный международный фестиваль "Шелк и специи".
Тадбир доирасида фольклор жамоалар чиқишлари, турли ҳунармандчилик йўналишлари бўйича маҳорат дарслари, ипак ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, зираворлар савдоси, миллий спорт ўйинлари, "Silk&Spices Fashion Days" мода кўргазмаси, "Палов сайли" ва тасвирий-амалий санъат намоёндалари ўтказилмоқда.
В Бухаре проходит XXI традиционный международный фестиваль "Шелк и специи".
Фестиваль хорижий ва маҳаллий меҳмонларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Бухоронинг тарихий муҳитида ўтаётган ушбу анжуман нафақат маданий ҳордиқ, балки ҳунармандчилик анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш, туризмни рағбатлантиришга хизмат қилади.
Чўл қўйнидаги яшил воҳа: Бухоро яқинидаги экосайёҳлик масканидан ёрқин тасвирлар