Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ ва АСЕАН ўртасидаги ҳамкорлик Евроосиёда логистикани ривожлантиради — ЕИК вазири

ЕОИИ ва АСEАН мамлакатлари ўзига хос географик ва геоиқтисодий мавқега, юқори транзит ва саноат салоҳиятига эга, деди Арзибек Кожошев.
Sputnik
TOШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва АСЕАН ўртасидаги самарали ҳамкорлик Евроосиёда логистикани ривожлантириш учун ҳаракатлантирувчи омил, деди Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев.
ЕИКнинг Москвадаги штаб-квартираси ва Жакартадаги АСEАН котибияти ўртасида телекўприк режимида тадбир бўлиб ўтди.
“ЕОИИ ва АСEАН мамлакатлари ўзига хос географик ва геоиқтисодий мавқега, юқори транзит ва саноат салоҳиятига эга. Жануби-Шарқий Осиёнинг жадал ривожланаётган бозорлари ҳамда транспорт ва логистика таъминотидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, логистика хабларини яратиш, транспорт йўлаклари ва мультимодал транспортни ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳим вазифа ҳисобланади”, — деди Арзибек Кожошев.
Семинар иштирокчилари интеграция бирлашмаларида транспорт соҳасини тартибга солишнинг институционал асослари, интеграция жараёнларининг замонавий тенденциялари бўйича маълумотлар тақдим этдилар ҳамда транспорт соҳасини рақамлаштириш, инфратузилма ва логистикани ривожлантиришнинг натижалари ва истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Россия ва Вьетнам ЕОИИ ва АСЕАН ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқчи