TOШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. 10 июнь куни Тошкент вақти билан соат 14:00 да Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “Ўзбекистонда меҳнат миграциясини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш” мавзусида Москва-Тошкент видеокўприги бўлиб ўтади.
Тошкентдаги иштирокчилар:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Ташкилий-ижроий интизомни назорат қилиш, стратегик режалаштириш ва KPI бўйича ишлар бошқармаси бошлиғи Элёр Тоштемиров;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг судгача ва суд тартибида низоларни ҳал этиш бўлими бошлиғи Исломжон Ҳамроев.
Москвада:
Россия Федерацияси президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар бўйича кенгаш аъзоси, Россия Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси, Давлат менежмент университети профессори Владимир Волох.
Тадбирда Ўзбекистон ҳукумати томонидан меҳнат миграцияси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, фуқароларни хорижда ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонуний миграция учун қулай шарт-шароитлар яратиш, халқаро лойиҳаларни амалга ошириш ва хорижий давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Тадбирга журналистлар таклиф этилади.
+998971907178, @alisherakimbaev, a.akimbaev@sputniknews.com ушбу манзиллар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.