Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Зеленский тинч аҳолига қарата ўқ узишга рухсат берган — украинлик ҳарбий хизматчи

Асир: Зеленский ҳеч кимни ҳурмат қилмайди, у "кўпроқ пул ўғирласа бўлгани”.
Sputnik
TOШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Владимир Зеленский Украина Қуролли Кучларига тинч аҳолига қарата ўқ узишга рухсат берган. Бу ҳақда украинлик ҳарбий асир Иван Набоков Мудофаа вазирлиги томонидан эълон қилинган видеода маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Тинч аҳолига ўқ узишга рухсат берди, нима дейиш мумкин? Виждонсиз, номуссиз одамни қўрқинчли тушлар қийнамайди. У мамлакат учун яхши иш қилмади. У бутун халқни йўқ қилди", — деди ҳарбий хизматчи.
Набоковнинг сўзларига кўра, у варикоз ва юришдаги қийинчиликларга қарамай, январь ойида сафарбар қилинган. Асирнинг ишончи комилки, Зеленский ҳеч кимни ҳурмат қилмайди, у "кўпроқ пул ўғирласа бўлгани".
“У Украина ҳарбий бошқарув органларини ҳокимият тепасига қўйди, ҳаммани олиб кетишяпти. Ҳокимият тепасига милицияни қўйган, у ҳам ҳеч нарса қилмайди, фақат уни ва унинг яқинларини қўриқлайди", — дея қўшимча қилди аскар.
Украинада халқ ҳозир мутлақо ҳуқуқсиз, ҳар қандай йиғилишлар хавфсизлик кучлари томонидан тўхтатилади ва ҳеч қандай "соборност" ҳақида гап ҳам йўқ. Кўпчилик чет элга қочиб кетган, урушга эса фақат оддий одамлар юборилмоқда, уларни ҳарбий бошқарув органлари ходимлари қўлга олмоқда, дея хулоса қилди асир.