ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Акмал Саидов ва Жамила Полатова Россия Фанлар академиясининг хорижий аъзоси этиб сайланди. Бу ҳақда академия томонидан эълон қилинган руйхатда маълум қилинган.
Россия Фанлар академиясида 29-30 май кунлари умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, Фанлар академияси академиги Акмал Саидов ижтимоий фанлар йўналишида Россия Фанлар академияси хорижий аъзоси этиб сайланди.
Шунингдек, Болалар онкологияси, гематологияси ва иммуннологияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори Жамила Полатова физиология фанлари йўналишида академиянинг хорижий аъзоси бўлди.