Ўзбекистон Лаҳорда савдо уйи очди

Лаҳор шаҳрида "Ўзбекистон савдо уйи"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Покистоннинг Лаҳор шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди, дея хабар берди Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Савдо-саноат палатаси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Лаҳор шаҳрида "Ўзбекистон савдо уйи"нинг очилиш маросимида иштирок этди. Тадбирда шунингдек, Лаҳор маъмурияти, йирик ишбилармон доира вакиллари қатнашди.
“Ушбу савдо уйи икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги тўғридан-тўғри савдо ва ҳамкорликни янада фаоллаштиришга хизмат қилади”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 25 июнь куни Карачида Ўзбекистон ва Покистон ишбилармонлари ўртасида бизнес-форум ўтказилади.
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-5 давлат
Рақамли инфратузилма: Ҳиндистоннинг йирик компанияси билан ҳамкорлик муҳокама қилинди