Абдулла Арипов МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этади

Эртага Душанбеда МДҲ Ҳукумат раҳбарлари йиғилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Душанбе шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади, дея хабар берди МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати.
“2025 йил 5 июнь куни Душанбе шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Йиғилиш кун тартиби лойиҳасида 18 та масала бор”, — дейилади хабарда.
Анъанага кўра, Кенгаш аъзолари тор доирада Ҳамдўстликдаги иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашади.
Оғир машинасозлик тармоқларини ривожлантиришда ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаларини, Енгил саноат соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси, МДҲга аъзо давлатларнинг ҳаво ҳаракатини ташкил этиш миллий тизимларини уйғунлаштириш концепцияларини кенг доирада муҳокама қилиш таклиф этилмоқда.
Бундан ташқари, мажлисда МДҲ Кўнгиллилар форумини таъсис этиш ва ўтказиш, "Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида туризмни ривожлантириш учун" кўкрак нишонини таъсис этиш, шунингдек, соғлиқни сақлаш, минтақалараро ва чегараолди ҳамкорлик, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида ўзаро ҳамкорликни тартибга солувчи ҳамда кадрлар масалалари кўриб чиқилади.
МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси — видео