Самарқанд аэропортини ИҲТ авиация хаби сифатида қабул қилиш таклиф этилди

Тошкентда ИҲТнинг Рақамли транспорт ва божхона офиси ташкил этилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Самарқанд аэропорти Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) авиация хаби сифатида қабул қилинади. Бу ҳақда ташкилот транспорт вазирларининг Эронда бўлиб ўтган 13-йиғилишида маълум қилинди.
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) транспорт вазирларининг 13-йиғилиши бўлиб ўтди.
В Тегеране обсудили вопросы развития транспортных коридоров между странами ОЭС
Музокараларда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
мультимодал транспорт йўлакларини такомиллаштириш;
транспорт соҳасида рақамлаштиришни рағбатлантириш;
трансчегаравий савдо ва транзитни осонлаштириш;
минтақавий келишув ва дастурларни амалга ошириш.
Йиғилишда Транспорт вазири Илҳом Махкамовўз сўзида 2023 йил Тошкентда бўлиб ўтган ИҲТнинг 16-саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Тошкентда ташкилотнинг Рақамли транспорт ва божхона офисини ташкил этиш бўйича ташаббус илгари сурилганини эслатиб ўтди.
В Тегеране обсудили вопросы развития транспортных коридоров между странами ОЭС
“Илҳом Махкамов ушбу ташаббусни амалга ошириш учун транспорт ва божхона идоралари ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ тузган ҳолда юк ва божхона ҳужжатларини рақамлаштириш ва ўзаро тан олиш механизмларини ишлаб чиқиш таклифини билдирди”, — дейилади хабарда.
Йиғилишда вазирлар ИҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга интилишларини яна бир бор тасдиқлашди.
Шунингдек, улар инфратузилмани яхшилаш, транспорт сиёсатини уйғунлаштириш ва хусусий секторнинг минтақавий транспорт лойиҳаларида иштирокини кучайтириш учун мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ва сармоя зарурлигини қайд этишди.
“Учрашувда стратегик устуворликлар ва минтақавий транспорт ва алоқаларни яхшилаш бўйича жамоавий йўл харитасини белгилаб берувчи Теҳрон декларацияси қабул қилинди. Декларацияга Рақамли транспорт ва божхона офисини ташкил этиш ҳамда Самарқанд аэропортини ИҲТ авиация хаби сифатида қабул қилиш каби Ўзбекистон томонидан берилган таклифлар киритилди”, — дея қайд этилган хабарда.
Маълумот учун, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига Озарбайжон, Афғонистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо.