TOШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Россия Қуролли Кучлари Суми вилоятидаги Андреевкани озод қилди, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги.
Қайд этилишича, "Шимол" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Суми вилоятидаги Андреевка аҳоли пунктини назорат остига олди, Украина Қуролли Кучлари бир суткада 230 дан ортиқ ҳарбийни йўқотди.
Вазирлик маълумотларига кўра, гуруҳ Суми вилоятининг Новая Сечь, Юнаковка, Корчаковка, Искрисковшина ва Садки аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли Кучларининг иккита механизациялашган, пиёда, десант-ҳужум бригадалари ва терма мудофаа бригадаларининг ишчи кучи ва техникаси тўпланган жойларга зарба берган.
"Украина Қуролли Кучларининг йўқотишлари 230 дан ортиқ аскар, саккизта зирҳли жанговар машина, олтита автомобиль ва тўртта дала артиллерияси қуролини ташкил этди. Иккита ўқ-дори омбори йўқ қилинди", — дейилади вазирлик хабарида.