Темур Даватц — 1968 йилда тошкентлик таниқли графиклар Энгель Исҳоқов ва Лариса Даватц оиласида туғилган. Тошкентдаги П.П. Бенков номидаги Республика рассомчилик билим юртида илк бадиий таҳсилни олган. Кейинчалик Буюк Британияга кўчиб, Лондондаги Қироллик санъат академиясида таҳсилини давом эттирган.
Рассомнинг кўргазмаси юнон мифологиясида фаровонлик ва тинчлик рамзи бўлган Аркадия тимсолига бағишланган. Бу образ Темур асарларида замонавий томошабин хаёлида жонланиб, қадимий рамзлар ва афсоналар билан уйғунлашган.
Бугунги кунда рассомнинг асарлари Буюк Британия қироли Чарлз III, Саудия қироллик оиласига мансуб шаҳзода Файсал ҳамда Баҳрайн қироли Ҳамад ибн Исо Ал Халифа шахсий коллекцияларида сақланмоқда. Шунингдек, унинг ишлари дунё бўйлаб “Four Seasons” меҳмонхоналарида ҳам намойиш этилмоқда.
“Аркадия орзулари” кўргазмаси томошабинларни Темурнинг орзулар оламига етаклаб, уларга гўзаллик ва руҳий уйғунлик туҳфа этади.