Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Украинадан тинчлик келишуви меморандумини олди

Владимир Мединскийнинг айтишича, Россия Украинадан тинчлик келишуви меморандумини олди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский Истанбулдаги музокараларда Россия Украинадан можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича меморандум вариантини олганини маълум қилди, деб хабар бермоқда RT телеканали.
"Россия делегацияси раҳбари Истанбулдаги музокараларда (Россия президентининг ёрдамчиси - Таҳр.) Владимир Мединскийнинг RT’га маълум қилишича, Россия аввалроқ Украинадан тинчлик ўрнатиш бўйича меморандумнинг ўз вариантини олган. Унинг сўзларига кўра, меморандум украин ва инглиз тилларида топширилган", — дейилади хабарда.
Аввалроқ РИА Новостиънинг Туркия ТИВдаги манбаси маълум қилганидек, Россия ва Украина делегацияларининг учрашуви душанба куни Истанбулдаги "Чираган" саройида соат 13:00 да бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Истанбулга етиб келган Россия делегацияси таркибида Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Михаил Галузин, Россия Қуролли Кучлари бош штаби бош разведка бошқармаси бошлиғи Игор Костюков, мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин ҳам бор.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия-Украина музокараларининг иккинчи раунди: Москва тинчлик ҳужжатини тақдим этади