Тошкентда болалар томонидан чизилган ижодий расмлар намойиш этилмоқда — фото

Ўзбекистон тавирий санъат Галереясида ўқувчиларнинг 2024-2025 ўқув йилида яратган асарларини кўриш мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Тошкентда1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги.
Кўргазма анъанага мувофиқ Ўзбекистон тавирий санъат Галереясида бўлиб ўтди.
Мазкур кўргазма экспозициясида Галереянинг “Улкан Муваффақиятлар Боши” болалар студияси билан биргаликда "Art Hameleon", "Баркамол авлод" (Тошкент), "Авокадо", "Меҳрли мактаб", "Sharifart", Арт-бюро "Колибри", "Мастерская", “МорозАРТ” студиялари ҳамда 10,18,19,26-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби, Республика санъат мактаб-интернатининг болаларининг ижодий расмлари намойиш этилмоқда.
Кўргазмада ўқувчиларнинг 2024-2025 ўқув йилида яратган қуйидаги мавзулардаги асарларни кўриш мумкин: менинг оилам, дунё халқлари эртаклари, юртим табиати, эркин мавзу.
1 / 10
2 / 10
3 / 10
4 / 10
5 / 10
6 / 10
7 / 10
8 / 10
9 / 10
10 / 10