ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Россиянинг Брянск ва Курск вилоятларида йўловчи ва юк поезди ҳалокатга учради, ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар бор, дея хабар берди РИА Новости.
Брянск вилоятида йўловчи поезди устидаги кўприкнинг қулаши бўйича берилган хабарга кўра, "Климов - Москва" йўналишидаги 86-сонли йўловчи поезди Москва вақти билан соат 22:44 да транспорт фаолиятига ноқонуний аралашув туфайли йўлдан чиқиб кетган.
Вилоят губернатори Александр Богомаз поезд ҳаракати вақтида автомобиль кўприги портлатилганини маълум қилди. Кўприк конструкциялари унинг остидан ўтаётган таркиб устига қулаб тушди. Поезд вагонларидан бири эзилган бўлиб чиқди.
Етти киши ҳалок бўлди, 66 киши яраланди. 47 киши, жумладан, уч нафар бола шифохонага ётқизилган. Саккиз ойлик чақалоқ оғир аҳволда, у Москвага олиб кетилади.
Авария оқибатларини бартараф этиш ишларига 180 га яқин киши ва 60 та техника жалб қилинган. Жабрланганларни ташиш учун шошилинч тез ёрдам бригадалари ташкил этилган, расмийлар оғир жароҳатланганларни авиация орқали Москвага етказишни ташкил этишга тайёр.
Обрушение железнодорожного моста в Курской области
© РИА Новости / Московская транспортная прокуратура
/ Курск вилоятида юк поезди билан кўприк тунда Тросна - Калиновка трассасининг 48-километрида юк локомотиви ҳаракати пайтида қулаб тушган. Поезднинг бир қисми автомобиль йўлига қулаб тушди. Тепловозда ёнғин бошланиб, зудлик билан ўраб олинган. Машинистлардан бирининг оёқлари шикастланган, бутун бригада касалхонага олиб кетилган. Ҳодиса узоқ масофали поездлар ҳаракатига таъсир қилмаган.