Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕИК Халқаро солиқ ва инвестиция маркази билан ҳамкорликни чуқурлаштирмоқчи

Томонлар амалдаги англашув меморандуми доирасида ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканликларини билдирдилар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Остона халқаро форуми доирасида Евроосиё иқтисодий комиссияси Иқтисодиёт ва молия сиёсати вазири Бахит Султанов ва Халқаро солиқ ва инвестиция маркази (ITIC) президенти Даниел Алан Витт ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Бу COVID-19 пандемияси тугаганидан кейин ташкилотлар ўртасидаги биринчи бизнес алоқаси бўлди.
Томонлар амалдаги англашув меморандуми доирасида ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканликларини билдирдилар, хусусан, солиқ сиёсати ва маъмуриятчилиги бўйича қўшма тадбирларни мунтазам равишда ўтказиш назарда тутилган.
Солиқ маъмуриятчилигини рақамлаштириш ҳамда унинг тартиб-қоидаларини рақамли ва глобаллашган иқтисодиёт шароитларига мослаштириш бўйича ахборот-таҳлилий материаллар, шунингдек, акциз солиғини уйғунлаштириш бўйича интеграция бирлашмаларининг илғор тажрибалари билан алмашиш имкониятлари муҳокама қилинди.
“Ишончим комилки, бизнинг учрашувимиз муҳокама қилинган йўналишлар бўйича ЕИК ва ITIC ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришга ёрдам беради, ЕОИИ доирасида инвестиция муҳити ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга, шунингдек, Евроосиё интеграцияси манфаати йўлида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам беради”, - дея хулоса қилди Бахит Султанов.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ мамлакатларининг иқтисодий ўсиш суръатлари маълум бўлди