Мирзиёев Қозоғистонга боради — ташрифдан мақсад

Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё – Италия" форматидаги олий даражадаги саммитда иштирок этади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Италия" форматидаги олий даражадаги саммитда иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Бу Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан амалга оширилади.
Тадбирда минтақа мамлакатлари етакчилари ва Италия бош вазири иштирок этиши кўзда тутилган.
Кун тартибига мувофиқ, кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, "яшил" иқтисодиёт, инвестициялар, инновациялар, фан ва таълим соҳаларида янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.