Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия-Украина музокараларининг иккинчи раунди: Москва тинчлик ҳужжатини тақдим этади

Россия ТИВ: ҳужжатда Украинадаги инқирознинг асосий сабабларини ишончли бартараф этиш учун барча жиҳатлар мавжуд.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Россия ва Украина ўртасидаги тўғридан-тўғри музокараларнинг иккинчи раунди 2 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
Сергей Лавровнинг қайд этишича, президент ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилигидаги Россия делегацияси Истанбулда бўлажак тинчлик шартномаси бўйича меморандумни тақдим этишга тайёр.
Ҳужжатда Украинадаги инқирознинг асосий сабабларини ишончли бартараф этиш учун барча жиҳатлар мавжуд, Россия томони уларни тушунтиришга тайёр. Москва тинчлик жараёнининг муваффақиятидан манфаатдор бўлганлар музокараларнинг янги босқичини қўллаб-қувватлашига умид қилмоқда.
"Россия томони, келишилганидек, зудлик билан тегишли меморандумни ишлаб чиқди, унда инқирознинг асосий сабабларини ишончли бартараф этишнинг барча жиҳатлари бўйича бизнинг позициямиз баён этилган... Владимир Мединский бошчилигидаги делегациямиз ушбу меморандумни Украина делегациясига тақдим этишга ва зарур тушунтиришлар беришга тайёр", — дея қайд этди Сергей Лавров.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио Украинадаги можарони ҳал қилишни муҳокама қилди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Сергей Лавров Россия ва АҚШ президентлари ўртасидаги 19 майдаги келишувларини амалга оширишнинг бориши, шунингдек, Россия томони Истанбулда бўлиб ўтадиган Россия-Украина тўғридан-тўғри музокараларининг навбатдаги раундига аниқ таклифлар тайёрлаётгани ҳақида маълумот берди.
“Суҳбатда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Томонлар Россия ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги конструктив ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотни давом эттиришга ўзаро содиқлигини тасдиқлашди”, — дейилади хабарда.
Марко Рубио, ўз навбатида, Дональд Трампнинг Украина можаросини тезроқ якунлашга интилишини таъкидлади ва Вашингтон томонларнинг позицияларини яқинлаштиришга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ва Украина ўртасидаги асирлар алмашинуви якунланди