TOШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Украина Россия фуқароларининг турар жойларига зарба бермоқда, Россия эса махсус операцияни давом эттириб, фақат ҳарбий объектларга зарба бермоқда ва бу ўзгармас факт. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Махсус ҳарбий операция давом этмоқда. Бу ерда бир ҳақиқатни эслаш муҳим - украиналиклар барибир бизнинг турар жойларимизга, ижтимоий объектларга зарба бермоқда, биз ўқ-дориларга, қотиллик қуроллари тўпланадиган жойларга зарба беряпмиз ва ҳоказо," — деди Песков журналистларга.
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия фақат Украина ҳарбий инфратузилма объектларига зарба бераётганини тўлиқ тушунмаяпти, деди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.
Трамп аввалроқ Россиянинг Украинадаги сўнгги ҳаракатларини маъқулламаслигини айтганди.
"Трамп фақат биз қандай жавоб чоралари кўраётганимиздан хабардор. Бундан ташқари, у биз фақат ҳарбий инфратузилма объектларига ёки ҳарбий-саноат комплекси объектларига зарба бераётганимизни тўлиқ тушунмаяпти," — деди Ушаков "Россия 1" мухбири Павел Зарубинга.